17:42
Зуҳуров “Насаф”ни ярим финалга олиб чиқди!
 ОФК кубоги чорак финал жавоб учрашувида "Насаф” Таиланднинг "Чонбури” клубини қабул қилди. Таиландда ўтган дастлабки учрашувда "Насаф” Бошковичнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Бугунги ўйиннинг 19-дақиқасида Артур Геворкян жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба берди. Дарвозабон жамоасини яққол голдан қутқариб қолди. Қайтган тўпга Бошкович зарба берди, унинг ерлатиб берган зарбасини дарвозабон қайтарди. 29-дақиқада Ней Фабиано "Насаф”нинг икки ҳимоячисини алдаб ўтиб жарима майдони ичига кириб борди. Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва ўзини тўхтата олмай Зуҳуровга урилиб кетди. 39-дақиқада Жаҳонгир Жиямуродов тўпни рақиб жарима майдони ичига етказиб берди. Илҳом Шомуродов боши билан Иван Бошковични топди. Унинг икки метрдан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 43-дақиқада "Чонбури” футболчиси Адул Ласо тўпни Пипоб Он Мога ошириб қайта қабул қилиб олди ва дарвоза томон зарба берди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди. Шундай қилиб биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

54-дақиқада Тердсак Чайманнинг бурчакдан етказиб берган тўпидан сўнг Ней Фабиано дарвозага гол киритди 0:1. 61-дақиқада Илҳом Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Иван Бошкович тўпни тўхтатмаган ҳолда дарвозага зарба берганди тўп ноаниқ кетди. Асосий вақтда ҳисоб ўзгармади. Қўшимча вақтларга мурожаат қилинди. Қўшича бўлимдарда "Насаф” тинимсиз ҳужум қилди, бироқ рақиб дарвозасига тўп кирита олмади. Шу боис ярим финал йўлланмасини пенальтилар серияси аниқлаб берадиган бўлди. Унда Муроджон Зуҳуров иккита зарабани қайтарди ва "Насаф”га ОФК кубоги ярим финал эшикларини очди.


"Насаф” (Ўзбекистон) – "Чонбури” (Таиланд) 0:1 (пенальтилар серияси 4:3)
Гол: Ней Фабиано 54, - 0:1.
Ҳакамлар: Муҳсин Басма, Жавдат Неҳлави, Тамам Ҳамдоун, Масоуд Туфайлиеҳ (барчаси Сурия)
Назоратчи: Ҳусайн Авни (Иордания)
"Насаф”: 42.Муроджон Зуҳуров, 5.Ботир Қораев, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 34.Боян Малисич, 4.Мақсуд Каримов, 8.Андрей Переплеткин (10.Кенжа Тўраев, 68), 9.Илҳом Шомуродов (11.Носир Отақўзиев, 105), 18.Фозил Мусаев (27.Илҳом Юнусов, 74), 13.Лутфулла Тўраев, 19.Иван Бошкович, 17.Артур Геворкян.
"Чонбури”: 18. Синхавечаи, 2.Сури Суха, 10. Пипоб Он Мо, 13. Тердсак Чайман, 16.Дарко Ракочевич, 19.Адул Ласо (39.Кайкев Суппачек, 78), 22.Казуто Кушида, 25.Жонлатит Жантакам, 29.Жетсадакорн Хэймданг (23. Паисанг Пона, 62), 36.Эспарза Антони (5.Пануват Жинта, 88), 38.Ней Фабиано
Огоҳлантиришлар: Тердсак Чайман 30, Сури Суха 64, Кенжа Тўраев 79, Кайкев Суппачек 90+3, Синхавечаи 111,


Пенальтилар серияси:
1. Иван Бошкович 1-0, Ней Фабиано (дарвозабон) 1-0
2. Кенжа Тўраев 2-0, Пануват Жинта 2-1
3. Жаҳонгир Жиямуродов 3-1, Кайкев Суппачек 3-2
4. Носир Отақўзиев 4-2, Казуто Кушида 4-3
5. Артур Геворкян. (дарвозабон) 4-3, Тердсак Чайман (дарвозабон) 4-3.
Категория: Sport | Просмотров: 1071 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar