23:12
Ўзбекистонлик машҳурлар ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
 "Ҳаёт учун!” Хайрия форум-марафони арафасида 23 апрель куни соат 16.00 да пойтахтдаги "Жар” стадионида эстрада, кино юлдузлари, "Келажак овози” ЁТМ вакиллари футбол бўйича ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Ўйинга таниқли ўзбек актёри ва режиссёри Мурод Ражабов ҳакамлик қилади. Чипталарни сотишдан тушган барча маблағлар кўкрак бези саратони ташхиси қўйилган аёлларни қўллаб-қувватлашга, хайрия акциялари ва дастурларини ўтказишга йўналтирилади. "Футбол ҳаёт учун!” акциясининг ташкилотчилари: Фонд Форум, "Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони бўйича Миллий ассоциация ва "Келажак овози” ЁТМ.

Чипталарни "Жар” стадиони кассаларидан харид қилиш мумкин.

Кино юлдузлари жамоасида Жаҳонгир Позилжонов, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Жавлон Шодмонов, Равшан Хожиев ва бошқа актёрлар ўйнайди. "Мусиқий” терма жамоаси таркибидан эса "Саҳро”, "Зарба”, "Уммон” гуруҳларининг ваикллари, Шохрух-хон, Алишер Файз, Улуғбек Раҳматуллаев ва бошқалар жой олган.

Фаол мухлислар орасида стадионга хонандалар Райҳон, Зиёда, Муниса Ризаева ва бошқалар ташриф буюради, дeя хабар беради Фонд Форум матбуот маркази.
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1043 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar