12:31
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк бор халқаро мусобақада иштирок этадилар.
 

Ўзбекистон хоккей жамоаси жорий йилнинг 25-27 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.  


Мазкур халқаро турнирда мамлакатимиз вакилларидан билан бирга Қозоғистоннинг "Енбек” (Алмати) ва "Беркут” (Алмати) ҳамда Қирғизистоннинг "Алоотоо Дордой” жамоалари ҳам ғолиблик учун кураш олиб борадилар. 


"Ушбу халқаро турнир биз учун дастлабкиси ҳисобланади ва мусобақада муносиб иштирок этиш учун қарийиб бир ой давомида қизғин хозирлик кўрдик – дейди жамоамиз сардори Алишер Азимов. Қозоғистонга 20 нафар хоккейчимиз йўл олади. Жамоамиз турнирда фақат ғолибликни мақсад қилган ва насиб этса юртимизга бош совринни қўлга киритган холда ёруғ юз билан қайтамиз”. 

Ўзбекистон хоккейчилари 23 октябрь куни Чимкент шаҳрига жўнаб кетадилар.

Категория: Sport | Просмотров: 988 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar