12:18
Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистоннинг 2013 йилдаги энг яхши легионери деб топилди.
 Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ярим ҳимоячиси Темур Кападзе Қозоғистон Премьер-Лигасида якунига етган мавсумининг энг яхши легионер футболчиси деб топилди. Бу ҳақда 19 декабрь, пайшанба куни ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қозоғистон Премьер-Лигаси расмий сайти – www.pfl.kz томонидан ўтказилган сўров якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси барчани ортда қолдирди ва мавсумнинг энг яхши легионер футболчиси деб топилди.

Қозоғистон Премьер-лигаси сайтида Кападзе кимларни ортда қолдиргани тўғрисида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзе «Актобе» сафида Премьер-Лиганинг якунига етган мавсумида Қозоғистон чемпиони бўлди. Ўзбекистонлик футболчи мавсум давомида 28та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга муваффақ бўлган.

Категория: Sport | Просмотров: 1287 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar