11:41 Ўзбекистондан Россияга борувчилар сони 33,2 фоизга камайди. | |
![]() МДҲ мамлакатларидан келувчилар орасида энг катта пасайишни Ўзбекистонни кўрсатган, энг кичик пасайиш эса Тожикистонда қайд этилган. Жумладан, 2014 йилнинг 7 мартига қадар Ўзбекистондан Россияга жами 204 минг киши келган бўлиб, бу ўтган йилннинг шу давридаги кўрсаткичдан 33,2 фоизга кам. Шунингдек, ўтган давр мобайнида Қирғизистондан 41,9 минг киши (ўтган йилга нисбатан 28,7 фоизга кам), Озарбайжондан 55,4 минг киши (ўтган йилга нисбатан 27,6 фоизга кам) келган. Россияга яқин хориж мамлакатларидан келувчиларнинг сони камайишига 2013 йил давомида Россия миграция хизматлари томонидан ноқонуний муҳожирликка қарши фаол кураш олиб борилгани, бозорларда мунтазам рейдлар ўтказилгани, бунинг натижасида қоидабузарларнинг Россияга 3 йилдан 10 йилгача кириши тақиқлангани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, 2013 йил давомида Россия миграция қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар қабул қилиниб, муҳожирлар томонидан амалга оширилган қонунбузарликлар жазо чоралари кучайтирилган, Россия ҳудудида бўлиш учун рухсат этилган тегишли муддатлар янада чекланган эди. | |
|
Всего комментариев: 0 | |