19:09
Ўзбекистонда GAPim мессенжери яратилди!

Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва қурилмавий-дастурий мажмуалар ишлаб чиқиш маркази телефонда ва компьютерда бирдек фойдаланса бўладиган GAPim мессенжерини яратди.

Маълумот ва онлайн хабарлар алмашиш миллий ахборот тизими реал вақтда матнли хабарлар алмашишга мўлжалланган, бу ҳақда pressnews.uz хабар бермоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади локал ва корпоратив тармоқларда ҳамда Интернет тармоғида маҳаллий хизмат кўринишида ташкил этилган тезкор хабарларни алмашиш миллий тизимини яратишдан иборат. Ушбу тизим классик алоқа тизимларининг алтернатив варианти бўлиб, фойдаланувчиларга арзон ва қулай мулоқот қилиш имкониятини беради.
Мессенжер орқали нафақат хабар алмашиш, балки файллар алмашиш, конференциялар ташкил қилиш, қўнғироқлар амалга ошириш мумкин. GAPim'да ҳозирги вақтгача 1000га яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.


 

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 961 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar