20:17
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси халқаро мусобақа ғолиби
 Валерий Лобановский хотираси учун ташкил этилган халқаро мусобақанинг финалида Украина ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди. 2-дақиқада ўнг қанотдан етказиб берилган пасдан сўнг олимпиячиларимиз ўз жарима майдонлари ичида саросимага тушиб қолишди, Шахов тўпни дарвозага тўғирлаб қўя олмади. Кейинги дақиқада Федотов 10 метрлардан берган зарбаси ноаниқ кетди. 14-дақиқада 25-метрлардан белгиланган жарима зарбасини Ислом Тўхтахўжаев бажарди. Унинг берган зарбасини Коваль ушлаб олди. 25-дақиқада ҳимоячимизнинг хатоси туфайли Евгений Шахов дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ тўпни тўхтатиб қола олмади ва вазиятни бой берди. 29-дақиқада ҳимоячиларимиздан қочиб кетган Евгений Павлов дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Мочаловнинг жарима майдонидан чиқиб унга ташланиши хавфни бартараф этди. 32-дақиқада Салим Мустафоев жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба берди. Бу зарбани Коваль жуда қийинчилик билан қайтаришга эришди. 42-дақиқада Олег Зотеев жарима майдони ичига кириб борди ва кучли зарба берди. Ушбу зарбани Коваль майдон ташқарисига чиқариб юборди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни ҳар иккала бош мураббий бир нечта ўзгаришлар билан бошлашди. 48-дақиқада Опанасенконинг берган зарбаси ноаниқ кетди. 58-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг берган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 60-дақиқада захирадан майдонга тушган Дмитрий Еременконинг берган зарбаси ноаниқ кетди. 69-дақиқада ҳимоячимиз Абдуқаххор Хожиакбаров рақиб жарима майдонида пайдо бўлди ва зарба берди. Аммо унинг тўхтатмасдан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 82-дақиқада Дмитрий Еременко ўнг қанотдан жарима майдонимиз ичига кириб келиб дарвоза томон кучли ва аниқ зарба берди. Бу зарбани Мочалов қайтара олди. 89-дақиқада Алексей Бабырь Исматуллаевнинг хатосидан сўнг дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Шу тариқа ўйинда томонлар тўп кирита олишмади. Мусобақа регламентига кўра ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунига етса ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши белгилаб қўйилганди.

Футбол лотореясида томонлар 7 тадан тўп киритишди. Абдуқаххор Хожиакбаров бизнинг саккизиничи голимизни киритди. Алексей Бабырь эса ўша саккизинчи зарбани голга айлантира олмади! Мочалов тўпни қайтарди. ҒАЛАБА! Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Валерий Лобановский хотираси учун ташкил этилган халқаро мусобақа ғолиби!

yйиндан сўнг ҳамюртларимиздан Ислом Тўхтахўжаевга мусобақанинг "Энг яхши ҳимоячиси” учун соврин, Шерзодбек Каримовга эса "Энг яхши ярим ҳимоячи” соврини топширилди.



Украина (U21) – Ўзбекистон (U21) 0:0 (пен :7-8)
Пенальтилар серияси: Ислом Тўхтахўжаев 0-1, Денис Гармаш 1-1, Акбар Исматуллаев 1-2, Евгений Ткачук 2-2, Фозил Мусаев 2-3, Сергей Кривцов 3-3, Кенжа Тўраев 3-4, Дмитрий Еременко 4-4, Виктор Мочалов 4-5, Роман Безус 5-5, Зохир Пиримов 5-6, Дмитрий Гричишкин 6-6, Салим Мустафоев 6-7, Юрий Путраш 7-7, Абдуқаххор Хожиакбаров 7-8, Алексей Бабырь 7-8 (дарвозабон).
Ҳакам: Миленко Вукадинович (Сербия)
Украина: Максим Коваль, Сергей Кривцов, Евгений Опанасенко, Дмитрий Хомченовский (Виталий Виценец, 46), Кирилл Петров (Алексей Бабырь, 46), Евгений Шахов (Юрий Путраш, 46), Виталий Федотов (Дмитрий Еременко, 59), Андрей Богданов (Роман Безус, 59), Дмитрий Гричишкин, Евгений Ткачук, Евгений Павлов (Денис Гармаш, 46)
Ўзбекистон : Виктор Мочалов, Акбар Исматуллаев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Жасур Ҳасанов(Фозил Мусаев, 46), Жавлон Иброҳимов, Шерзодбек Каримов (Нодир Одилов, 74), Олег Зотеев (Зохир Пиримов, 46), Дилшод Рахматуллаев (Владимир Козак, 46), Темурхўжа Абдуҳолиқов (Кенжа Тўраев, 62)
Огоҳлантиришлар: Дмитрий Еременко 90.
Категория: Sport | Просмотров: 1099 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar