13:27
Ўзбекистон байроғини кўтариш Элшод Расуловга насиб этди
 Лондондаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида мамлакатимиз байроғини жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби боксчи Элшод Расулов кўтариб боради.

Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирликнинг Тошкентда маданият, санъат ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди. Спортчиларнинг ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлиги мавзуси алоҳида ўрин эгаллади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раҳбари Малик Бобоев 20 июль куни бир гуруҳ ўзбек спортчилари Лондонга жўнаб кетади, 24 июль куни эса асосий гуруҳ жўнайди.
25 июль куни Олимпиада қишлоғида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш маросими ўтказилади.

Ўзбекистондан Олимпиада ўйинларида 15 та спорт тури бўйича 53 нафар спортчи қатнашади. Шу билан бирга, параолимпиячи спортчиларимизда яна 10 та лицензия бор.

Анжуманда қўлга киритилган лицензияларда курашчилар, боксчилар, оғир атлетикачилар, эшкакчилар ва каноэ, айниқса дзюдочиларнинг ҳиссаси катта экани таъкидланди. Айни пайтда барча олимпиячилар ўйинларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда, дея хабар беради "Народное слово” нашри.
Категория: Sport | Просмотров: 1077 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar