19:08
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди.
 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U16) «D» гуруҳида Сурия, Хитой ва Ҳиндистон терма жамоаларига қарши кураш олиб борадиган бўлди.

Сир эмаски, қитъа чемпионатининг ярим финалига қадар етиб борган мамлакатлар ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Бу борада Ўзбекистон жой олган «D» гуруҳи вакиллари чорак финалда «С» зонаси етакчиларига қарши кураш олиб боради. Ўзига хос «ўлим гуруҳи» дея таъриф берилган «С» зонасини амалдаги Осиё чемиони КХДР, шунингдек, Япония, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея терма жамоалари ташкил этишди. Қуйида барча гуруҳлар билан танишиб олишингиз мумкин:


«А» ГУРУҲИ:

Эрон (мезбон)

Кувайт

Яман

Лаос


«В» ГУРУҲИ:

Австралия

Ироқ

Уммон

Таиланд


«С» ГУРУҲИ:

КХДР

Япония

Саудия Арабистони

Жанубий Корея


« D » ГУРУҲИ:

Ўзбекистон

Сурия

Хитой

Ҳиндистон

Категория: Sport | Просмотров: 1061 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar