17:55
ВОДОРОДЛИ "ТОЙОТА"ЛАР СОТУВГА ЧИҚАДИ
 Toyota компанияси 2015 йилдан бошлаб Европа бозорларига янгича ёнилғида ишловчи автомобилларни етказиб беришни режалаштирмоқда. Водородда ҳаракатланувчи бу автомобиллар у пайтга бориб анча оммалашиши кутилаётган электрмобилларга муносиб рақиб бўлиши мўлжалланган.
Лекин бундай автомобиллар жуда кам миқдорда ишлаб чиқарилади. Чунки маҳсулотнинг нархи кўпчиликнинг ҳамёнига оғирлик қилади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бундай машиналар 100 минг евро атрофида баҳоланади.
Атроф-муҳитга деярли зарар етказмаслик, шаҳар ичидаги қисқа масофаларга ҳаракатланишда жуда қулайлик, электромобиллар сингари қувват олиш учун кўп вақт сарфламаслик бу автомобилларнинг харидоргир бўлишини таъминлаши лозим.
Ҳозирда дунё бўйлаб етакчи мутаххасислар яқин ўн йиллар ичида альтернатив ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар ички ёнув двигателли (масалан бензинли) машиналарни сиқиб чиқаришини айтмоқдалар.
Категория: Qiziqarli | Просмотров: 952 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar