10:31
Владимир Путин жаҳондаги энг обрўли бўйдоқ деб эълон қилинди

Россия президенти Владимир Путин жаҳондаги энг обрўли бўйдоққа айланди, дея ёзмоқда The Huffington Post.

Салкам 30 йил давомида бир оила сифатида яшаб келган Владимир ва Людмила Путинлар ажрашиш ниятларини 2013 йил 6 июнидамаълум қилишганди.

The Huffington Post’нинг ёзишича, Кремль Путинлар оиласида муаммолар борлиги ҳақидаги миш-мишларни, Россия президентининг ўзи каби мунтазам рад этиб келарди.

«Ажрашиш қонунан расмийлаштирилгани ҳақидаги хабар Путин энди жаҳондаги энг обрўли бўйдоқ эканлигини тасдиқлайди ва Россия етакчиси имиджининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади», – деб ҳисоблайди The Huffington Post.

Аввалроқ, Россия президенти сайтидаги Владимир Путин таржимаи ҳолига киритилган ўзгариш унинг ажрашиши расман амалга ошгани билан боғлиқ эканлиги маълум қилинганди.

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1029 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar