01:08
Уммонда «чўкиб» кетдик! Алвидо, Лондон-2012!
 Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммон олимпиячиларига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Салим Мустафоев рақибни жарима майдонимиз ичида йиқитгани учун ҳакам пенальти белгилади, нуқтага яқинлашган Али Фарах ҳисобни очди – 1:0. Дастлабки бўлим якунида рақибларимиз ўнг қанотдан тўпни чап қанотга ошириб беришди, бу ерда Раид Солиҳ тўпни тўхтатиб олиб дарвозага зарба берди – 2:0. Дастлабки бўлим мана шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилганига қарамай ўйин борасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. 75-дақиқада Эид Ал Фарси майдон марказида Шерзод Аъзамовга нисбатан ўта қўпол ўйнагани учун қизил карточка билар жазоланди. Аммо қолган вақт давомида бошқа гол урилмади.

Шундай қилиб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси расман Олимпия ўйинларига бора олмаслиги аниқ бўлди. Aсабни асранг азизлар.



Уммон U23 – Ўзбекистон U23 – 2:0 (1:0)
Голлар: Али Фарах 15 пен, - 1:0. Раид Солиҳ 45, - 2:0.
Ҳакамлар: Малик Абдул Башир, Гох Гек Пхенг, Эдвин Ли Цзу, Сухбир Сингх (барчаси Сингапур)
Уммон U23: 1.Умар Ал Абри, 2.Муҳаммад Ал-Мусалами, 3. Жобир Ал Овайси, 8. Али Ал Нахар (20.Нодир Ал Маскали, 83), 13. Азан Ал Балуши, 4.Ал Жабри Сауд, 6.Қосим Хардан (7.Ал Гамил Салим, 71), 10.Али Фарах (5.Али Ал Салоҳ, 78), 11.Эид Ал Фарси, 17.Раид Солиҳ, 9.Валид Абдулла.
Ўзбекистон U23: Виктор Мочалов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Аъзамов, Салим Мустафоев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилшод Раҳматуллаев (Темурхўжа Абдухолиқов, 50), Фозил Мусаев, Ойбек Қиличев (Владимир Козак, 65), Зоҳир Пиримов (Жасур Ҳасанов, 52), Олег Зотеев, Кенжа Тўраев.
Огоҳлантиришлар: Кенжа Тўраев 34, Жобир Ал Овайси 42, Салим Мустафоев 90+1.
Четлатиш: Эид Ал Фарси 75.
Категория: Sport | Просмотров: 1166 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar