13:19
Украина ва Хитойга қарши тушадиган таркибимиз маълум.
Хабарингиз бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина ва Хитой терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар. Куни кеча Вадим Абрамов ушбу ўйинларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган футболчилар рўйҳатини эълон қилди. "Пахтакор" билан бўлиб ўтган учрашувнинг энг яҳши ўйинчиси Александр Шадрин илк маротаба миллий терма жамоа сафида тўп тепиш имкониятини қўлга киритишга яқин турибди. Куни кеча сайтимизга интервью берган Марат Бикмаев ҳам таркибдан жой олган. Шунингдек, Вадим Карленович Жасур Ҳасанов ва Баҳодир Насимов билан ҳам боғланган. Аммо улар жароҳатлари борлиги туфайли терма жамоамизга ёрдам бера олмас эканлар.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Украина ва Хитой терма жамоалариаг қарши тушадиган таркиби.

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров «Бунёдкор»
Темур Жўраев «Пахтакор»
Ҳимоячилар:
Шавкат Муллажонов «Ал- Аҳли» (Қатар)
Виктор Карпенко «Бунёдкор»
Ислом Тўхтахўжаев «Нефтчи»
Мақсуд Каримов «Насаф»
Сахоб Жўраев «Бунёдкор»
Артём Филипосян «Насаф»
Ярим ҳимоячилар :
Санжар Турсунов «Волга» (Нижний Новгород)
Темур Копадзе «Инчхон Юнайтед» (Жанубий Корея)
Одил Аҳмедов «Анжи» (Махачкала)
Азиз Ҳайдаров «Бунёдкор»
Вагиз Галиулин «Сибирь» (Сибирь)
Станислав Андреев «Пахт
Александр Шадрин «Навбаҳор»
Илҳом Юнусов «Насаф»
Сервер Жепаров «Сеул» (Жанубий Корея)
Лутфулло Тўраев «Насаф»
Марат Бикмаев «Алания» (Владикавказ)
Ҳужумчилар :
Александр Гейнрих «Сувон» (Жанубий Корея)
Максим Шацких «Арсенал» (Украина)
Носир Отақўзиев «Насаф»
Категория: Sport | Просмотров: 1152 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar