10:22
Ucell хизмат нархларининг навбатдаги қимматлашиши ҳақида маълум қилди.

Ucell мобил алоқа оператори 15 апрелдан бошлаб Prepaid тизимидаги тариф нархларга ўзгаришлар киритилганини маълум қилди.

 

Унга кўра, "Оддий" тарифидаги абонентлар учун Ўзбекистон бўйича чиқувчи СМС, шунингдек тармоқ ичидаги чиқиш қўнғироғи дақиқасига ҳозирги $0.01 ўрнига $0.02дан нархланади.

"Осон ҳисоб" тарифида Ўзбекистон бўйича барча чиқувчи қўнғироқларнинг дақиқаси ҳозирги $0.02 ўрнига $0.025 этиб белгиланади.

"ГАП" тарифи абонентлари тармоқ ичида чиқиш қўнғироқларининг 2чи ва ундан кейинги дақиқалари учун $0.01 ўрнига $0.02 тўлайдилар.

Аввалроқ Ucell мобил алоқа оператори 4 апрелдан мазкур тизим тариф режаларида кундалик абонент тўлови ошганлигини маълум қилган эди.

Бугундан "Эркин суҳбат", "Оддий", "Gap", "Янада кўп суҳбат", "Оnline", "Осон ҳисоб" тариф режаларида кундалик абонент тўлови $0.04 ташкил қилади. Аввалроқ мазкур тарифларда абонент тўлови  $0.03 эди.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1190 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar