17:25
Тошкентда уй-жой нархлари қандай?
 2012 йил апрелида Тошкент шаҳрида тураржой кўчмас мулкининг ўртача таклиф нархи бир метр квадрат учун 534 долларни ташкил этди, бу март ойидаги кўрсаткичдан 1,7% га юқори. 2012 йил апрелида ЎТН даражаси 2011 йил апрелидаги кўрсаткичдан 11,0% га ошди.

Риэлторлар орасида ўтказилган сўровларга кўра, шу йил апрель ойида олди-сотти шартномасини тузишда берилган чегирманинг (дисконтнинг) ўртача қиймати ўтган ойга нисбатан камайди: апрелда ушбу кўрсаткич 3% ни (мартда 4% га яқин) ёки тураржой кўчмас мулкининг ўртача реал сотилиш нархи бир метр квадрат учун 518 долларни ташкил этди.

Олдинги обзорда қайд этганимиздай, шу йил март ойининг иккинчи ярмидан бозорда жонланиш бошланганини қайд этиш мумкин. Буни риэлторлар орасида ўтказилган сўровлар ҳам, уй-жой сотиб олишга берилган аризаларнинг сони ва тузилган олди-сотти битимлари сонининг ошгани ҳам кўрсатмоқда.

Апрелда ҳам бу тенденция давом этди. Сотувчилар харидорларнинг фаоллигини ҳис қилган ҳолда сотиладиган тураржой кўчмас мулкининг нархларини оширяпти. Доимий яшаш учун республикадан ташқарига чиқиб кетаётган ва шу боис уйини сотаётган фуқаролар вақтлари чекланган бўлса ҳам нархларни туширишни истамаяпти: улар қариндошлари ва яқинларига соиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни қолдиришмоқда ёки квартирани ижарага беришяпти ё сотувни "музлатиб” қўйишяпти.

Эконом-синфидаги тураржой сегментида ўртача таклиф нархи 2012 йил апрелида бир метр квадрат учун 330 долларни ташкил этди, юқори нарх тоифасидаги уй-жой сегментида ҳам ЎТН ошгани кузатилди – бир метр квадрат учун 953 доллар.

Сотувга таклиф этилаётган уй-жой нархлари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш натижасида ғишт ва панел/монолит уйлардаги квартиралар нархининг нисбати (мувофиқлик коэффициенти) 1,18-1,21 атрофида. Бошқача қилиб айтганда, ғиштли уй-жойнинг ЎТН худди шундай параметрларга эга, аммо панел ёки монолит уйда жойлашган уй-жойдан тахминан 20% га қиммат.

2012 йил апрелида ғишт уйлардаги квартиралар нархининг ўсиши барча турдаги уй-жойлар бўйича кузатилди. Хусусан, замонавий планировкадаги ғишт уйларда жойлашган квартираларнинг бир метр квадрати учун таклиф нархи ўтган ойга нисбатан 101,7% га, намунавий планировкадаги ғиш уйларда ва махсус планли уйларда – 101,6% га, монолит-ғишт уйларда – 101,5% га ошди.

Жаҳон молиявий танглиги даврида Тошкентда панел ва монолит уйлардаги арзон квартиралар "ювилиб” кетди. Нархлар ўсиши шароитида ушбу тенденция фақат кучайди – панел уй-жойга бўлган талаб ва нархлар сезиларли даражада ошди. Хусусан, 9 қаватли панел уйлардаги квартираларнинг ЎТН ўтган йилнинг апрелига қараганда 116,2% га, 4/5 вақатли намунавий уйларда – 111,7% га, замонавий планировкадаги панел уйларда – 113,1% га, монолит уйларда – 110,8% га ўсди.


"Sion Group" риэлторлик ташкилотининг "Sion Research" ахборот-таҳлил маркази (лицензия серияси RL 001 № 0018 қайд рақами RR – 0018)

Manba:olam.uz

Категория: Savol | Просмотров: 4092 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
avatar
0
1 sardor • 02:41, 2012-Oktabr-05
мен россия фукаросиман тошкентдан уй олмиокчиман узимни номимга иложи борми шуни олиб прописка килишни агар болса уй нархлари ни билмокчидим 3 хонали
\
avatar