18:21 Тошкентда кўчмас мулкнинг ўртача нархи 0,4% га кўтарилди. | |
2012 йил февралида Тошкент шаҳридаги тураржой кўчмас мулкининг ўртача таклиф нархи (ЎТН) бир метр квадрат учун 529 долларни ташкил этди, бу 2012 йилнинг январидаги кўрсаткичдан 0,4% га кўп. 2012 йил февралида ЎТН даражаси 2011 йил февралидаги тугишли кўрсаткичдан 6% га кўп. Риэлторлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича, 2012 йил февралида олди-сотти шартномаларини тузишда бериладиган чегирма (дисконт)нинг ўртача қиймати январь ойига қараганда пасайган: 2012 йил февралида ушбу кўрсаткич 4-5% (2012 йил январда – 5-6%, 2011 йил июлда – қарийб 7%) бўлган ёки тураржой кўчмас мулкининг ўртача сотиш нархи (тураржой қиймати индекси - ТҚИ) 2012 йил февралида бир метр квадрат учун қарийб 505 долларни ташкил этган (2012 йил январида ушбу индекс бир метр квадрат учун 498 долларни ташкил этган). Manba:olam.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |