14:40
Тошкент экобоғини барпо этишда иккиламчи хомашёдан фойдаланилди.
 Тез орада Тошкентда собиқ ҳайвонот боғи ҳудудида 2012 йилнинг энг кутилаётган лойиҳаси – Ўзбекистондаги биринчи экологик боғининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.
Боғнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уни барпо этишда экологик тоза материаллар ишлатилди.
Фонд Форумнинг лойиҳаси бўйича "Мицубиси Корпорейшн" корпорацияси кўмагида барпо этилган ушбу боғда болалар ўйнаб, ҳордиқ чиқарган ҳолда, табиатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, уни асраб-авайлаш кераклиги тўғрисида кўпроқ билиб олишлари мумкин. Экобоғнинг шиори – "Катта шаҳарнинг янги нафаси ва бутун оила учун соғлом ҳордиқ!”

Келгусида экобоғ болалар ҳордиқ чиқарадиган энг қизиқарли, фаол таълим олиш имконини берувчи севимли масканга айланади, дея қайд этади Фонд Форум матбуот хизмати. Бу ерда ижодий учрашувлар, рассомлар ва ҳунармандлар иштирокида машғулотлар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Фонд Форумнинг Болалар ижодиёти марказлари билан ҳамкорликда болалар расмлари танлови ва бошқа мусобақалар ҳамда ижтимоий лойиҳалар ҳам ўтказилади.

Гулнора Каримова томонидан 2010 йил февралида ўтказилган "Ижтимоий лойиҳалар ва ташаббуслар интеграцияси” форумида билдирилган экобоғ қурилиши ғояси дарҳол Ўзбекистон архитекторлар уюшмаси томонидан қўллаб-қувватланди.

Ғаройиб тарзда жиҳозланган, инсталляциялар ва мавзули ҳайкаллар қўлланилган лойиҳани ишлаб чиқишда "IJOD” Рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари ассоциацияси, архитекторлар ва ҳайкалтарошлар қатнашди. Қурилишда экологик тоза материаллардан фойдаланиш асоссий шарт бўлди.

Ҳозирда унчалик қўлланилмайдиган иккиламчи хомашё бу ерда қизиқарли ва ғаройиб инсталляцияларни яратишда қўлланилди. Буларнинг барчаси нафақат боғ архитектураси билан уйғунлашиб кетган, балки муайян вазифани ҳам бажаради, бу эса қайта ишланган материал барча фаолият соҳаларида иккиламчи бор ишлатилиши мумкинлигини яққол кўрсатади.

Бутун дунёда долзарб бўлиб турган атроф-муҳит муаммоси ҳам инсон ҳаётининг барча жабҳаларида ўз ечимини талаб қилмоқда. Бугунги кунда жуда кўпгина мамлакатларда экологик боғлар барпо этилиб, самарали фаолият юритмоқда. Хусусан, мисол сифатида Корея Республикасидаги инновацион экологик лойиҳалар бўлган Хонгечхон ва "Орхидеялар ороли”ни келтириш мумкин. Бир пайтлар улар улкан чиқиндихоналар бўлган. Энди Ўзбекистонда ҳам экологик технологиялардан фойдаланган ҳолда барпо этилган шундай боғ пайдо бўлади.

Шунингдек, "Аёллар кенгаши” Республика жамоатчилик бирлашмаси шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича таниқли шахслар, болалар ва ёшлар иштирокидаги "Дарахт эк” акциясини тиклашни режалаштирмоқда. Шунингдек, режада ҳамкор ташкилотлар билан бирга янги экобоғда лойиҳалар ҳам амалга оширилади, улар доирасида одамлар нафақат маблағлари билан, балки атроф-муҳитга ўзларининг эзгу ишлари билан ҳам ҳисса қўшишлари мумкин.


Manba:olam.uz

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1038 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar