23:30
Теннис бўйича Ўзбекистон термаси жаҳон гуруҳи плей-офф ўйинларига чиқди.
 Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубогининг Осиё ва Океания I зона гуруҳининг иккинчи раунди доирасида Ҳиндистон жамоасига қарши жуфтлик ўйинларида ғалаба қозонди ва жаҳон гуруҳининг плей-офф ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Жуфтлик ўйинларида Денис Истомин ва Мурод Иноятов тўртта сетда Леандер Паес ва Рохан Бопаннани 6-4, 6-4, 3-6 ва 6-3 ҳисоб билан мағлубиятга учратди ва умумий 3-0 ҳисоб билан Ўзбекистоннинг муддатидан олдин ғалабасини таъминлади.
Эслатиб ўтаман, теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубогида 19 мавсумдан буён қатнашиб келмоқда, бундан олдин Ўзбекистон жаҳон гуруҳининг плей-офф ўйинларига беш марта чиққан.
Категория: Sport | Просмотров: 990 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar