19:13
СУПЕРСЕНСАЦИЯ: 12 000 ТА ЧИПТА 5 КУНДА СОТИЛИБ КЕТДИ!
 "Истиқлол” чиптахонасидан олинган хабарларга кўра, Райҳоннинг 3 кунлик концертларига чипталарнинг бари сотиб бўлинган. Бу суперсенсация! Ахир, ҳали концертнинг расмий рекламаси бошланганига 10 кун ҳам бўлмади! 5 кун ичида 12 000 та чиптанинг сотилиши хонанданинг садоқатли мухлислари талайлигидан далолат. Ҳақиқатан ҳам Райҳон айтгани каби кунлар ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги яна бир бор исботини топди. Пойтахт кўчаларида илинган афишаларни айрим ҳамкасбларининг ёлланма "ишчи”лари томонидан юлиб ёки йиртиб кетилиши ҳам ҳеч нарсага таъсир қилмайди. Бари бефойда. Шу онда примадоннанинг бир таъсирли гапи ёдга тушади: "Ҳақ берганини халқ ололмас!”. Райҳон бир ой олдин реклама қилганида, саройни 10 кун ҳам тўлдира олмасмиди? Таъбир жоиз бўлса, агар тўртинчи кунни ҳам талабларга биноан қўшилганини инобатга олсак, яна 5-6 олти кунга етгулик мухлислар албатта топилади! Муҳими, концерт кунлари эмас, унинг қай даражада ўтиши! Омад ёр бўлсин, Ғаниева!
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 1092 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar