18:11
Сервер Жепаров «Ал-Шабоб»га ўтди
Саудия Арабистонининг «Ал-Шабоб» клуби Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Жепаров ўтган йили таркибида Жанубий Корея чемпиони бўлган «Сеул» клубидан сотиб олинди.

К-лигада «Навбаҳор», «Пахтакор» ва «Бунёдкор»нинг собиқ ўйинчиси 31 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол киритди. «Ал-Шабоб»да Жепаров янги таклиф этилган бельгиялик мутахассис Мишел Прюдомм қўл остида тўп суради.

Унинг трансфер нархини the-afc.com сайти тахминан 8 миллион долларга баҳолаганди. Аммо биз олган ҳабарга кўра Жепаров Саудия клубига 3 миллион 200 минг доллар эвазига кўчиб ўтган. Терма жамоамиз сардори "Ал-Шабоб”  билан 3 йиллик шартнома имзолади.. «Ал-Шабоб» олдига ўтган мавсумдаги натижани яхшилаш вазифаси қўйилган. Жамоа ўтган йили миллий чемпионатда 4-ўринни олганди ва Осиё чемпионлар лигасида ўз юришини 1/8 финалда тўхтатганди.
Категория: Sport | Просмотров: 1102 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar