21:31 Санжар Турсунов “Алания”га ўтди. | |
Владикавказнинг «Алания» клуби Санжар Турсуновни сотиб олди. Ҳамюртимиз 2009 йилдан буён Нижний Новгороднинг «Волга» клубида тўп тепаётганди. Турсунов билан 3,5 йиллик шартнома тузилди. «Биз Турсуновни жамоамизга ўтганидан ҳурсандмиз, - дейди бош мураббий Владимир Газзаев. – Санжар – қобилиятли футболчидир, у Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири. Ҳужумни яхши кўрадиган ўйинчи ҳисобланади». Эслатиб ўтамaн, айни пайтда яна бир ҳамюртмиз Марат Бикмаев ҳам "Алания” сафида иштирок этмоқда. | |
|
Всего комментариев: 0 | |