Жаҳонгир Отажонов ўтган йилги концерти билан "жонли ижро юлдузи”га айланиб олгани ҳеч кимга сир эмас. Хонанданинг энг катта ютуғи фонограммага ўз ижодида барҳам бергани бўлди. 2012 йилда Жаҳонгирнинг концерти 3 кун, яъни 11-13 май кунлари «Истиылол» санъат саройида бўлиб ўтади. Айни пайтда қизғин тайёргарлик кетмоқда. Салкам 6 ойдан бери репетиция қилинаётган дастур бу йил ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлиши мумкин. "Отам ўгитлари” деб номланмиш ушбу концерт фақат янги тароналардан иборат. Энг қизиғи, ҳали реклама бошланмасидан чипталарга қизиқиш кун сайин ортиб боряпти. "Истиқлол” чиптахоналарига чипта излаб келган қўшиқ ихлосмандлари афишалар ичида Отажоновнинг концертига кўзи тушар экан, бошқа концертларга тушиш фикрини ўзгартириб, 11-13 май кунлари учун чипта харид қилмоқда. Концертга ҳали икки ойдан кўпроқ вақт бор-у, мухлислар талаби эса ҳозирдан оловланган! Шунча катта қизиқишга яраша,
|