15:44 Осиё Кубогини чорак финалда тарк этдик. | |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги иштирокини якунлади. Миржалол Қосимов шогирдлари мусобақа чорак финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Ҳар икки жамоада ҳам бир неча бор ҳисобни очиш учун имкониятлар бўлди. Жанубий Корея футболчилари томонидан йўлланган зарбаларни Игнатий Нестеров бартараф этиб турган бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига гол уриш учун уқув етишмади. Айниқса 78-дақиқада Лутфулла Тўраевда жуда қулай имконият юзага келган эди. Сардор Рашидов ўнг қанотдан рақиб ҳимоячисини ортда қолдириб, тўпни марказга ошириб берган эди. Лутфулла Тўраев тўпни бош билан бўш қолган дарвозага жойлаб қўйса бўлгани эди. Аммо ярим ҳимоячи якуний зарбани аниқ бажара олмади. Кореяликлар қўшимча бўлимларда босимни оширди ва 104 ҳамда 119 дақиқаларда Сонг Пёнг Мин томонидан киритилган голлар эвазига ғалабани қўлга киритди. Осиё Кубоги Чорак финал Ўзбекистон - Жанубий Корея - 0:2 Голлар: Сонг Пёнг Мин, 104, 119 Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Шухрат Муҳаммадиев Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Лутфулло Тўраев, Санжар Турсунов, Сардор Рашидов, Баходир Насимов Жанубий Корея: Ким Жин Хён, Ким Чанг Су, Ким Жин Су, Квак Тах Ви, Парк Жу Хо, Сон Хёнг Мин, Нам Тай Хе, Ли Кён Хо, Ки Сун Юн, Ли Жён Гёп, Ким Ёнг Гвон. | |
|
Всего комментариев: 0 | |