13:30
ФИФА инспекцияси 23-26 май кунлари Ўзбекистонда бўладилар
Ўзбекистон қизлар ўртасида 2012 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиши муносабати билан 23-26 май кунлари ФИФАнинг 6 кишидан иборат делегацияси юртимизга ташриф буюрадилар.

Булар:
1.Татьяна Хаэнни - Аёллар футболи бўлими бошлиғи
2.Оливер Вогг - Мусобақалар ўтказиш бўлими менежери
3.Кристина Холлери - Маркетинг менежери
4. Нерико Дигуес - Мусобақалар ўтказиш бўлими йўриқчиси
5. Мэт Хардинг - ФИФАнинг логистика бўлими ҳодими
6. Стефен Бэйкер - Майдонларнинг савиясини белгилаб берувчи мутахассис.


23 май куни ФИФАдан ташриф буюрган меҳмонлар ЎФФ вакиллари билан кичик мажлис ўтказадилар ва кун давомида Тошкентда жамоаларни қабул қиладиган меҳмонхоналар билан танишадилар. Кун якунида улар Қаршга учиб кетадилар.
24 май куни ташкилий қўмита аъзолари Қашқадарёдаги учта стадионнинг бугунги кундаги ҳолатини текширадилар. Шу билан бирга вилоятдаги меҳмонхоналарни ҳам кўздан кечирадилар. 25 май куни яна пойтахтга қайтиб келган ишчи гуруҳ 26 май куни икки гуруҳга бўлинган ҳолда ортга қайтадилар.
Ташрифчилар кўздан кечирадиган объектлар:

Тошкент
Стадионлар: "Пахтакор" марказий стадиони, "Жар", "Бунёдкор"
Машғулот майдонлари: Қибрай, Ёшлик, Динамо, Яккасарой, Чилонзор, "Жар" захира стадиони, Солиқчи.

Қарши:
Стадионлар: "Марказий", "Насаф", "Б.Вафоев" номидаги стадион
Машғулот майдонлари: Марказий стадионинг заҳира майдони, Косон, ФК "Насаф" машғулот майдони, Геолог.


Категория: Sport | Просмотров: 1065 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar