00:16
O'zbekistonda endilikda 2011 yilda yangi "Chevroletlar" ishlab chiqariladi...
GM Uzbekistan Ўзбекистон-америка қўшма корхонаси 2011 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бизнес-классдаги янги GSVEM седан моделини ўзлаштириш лойиҳасига киришади. Ушбу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш линияси Тошкентдаги Чкалов номли авиация бирлашмаси ҳудудида ўрнатилади, дея хабар беради 12.uz сайти. 
Ушбу модель Жанубий Корея ва Бразилия конструкторлари томонидан ишлаб чиқарилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 136 миллион доллар, уни 2013 йилгача амалга оширадилар. Лойиҳа "Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Лойиҳанинг техник иқтисодий асосланишига (ТЭО) мувофиқ, ҳар йили 100 мингта автомашина ишлаб чиқарилади, уларнинг 50 мингтаси МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади.
Эслатиб ўтамaн, 2010 йил августидан бошлаб GM Uzbekistan заводи конвейеридан Chevrolet Spark автомашиналари чиқа бошлади. Ўзбекистонда Chevrolet Spark ишлаб чиқариш бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 124,455 миллион долларга тенг.
Просмотров: 1378 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar