16:57 Нечи ёшда пенсияга чиқиш мумкин? | |
Иш стажи 40 йилга етган, аммо ўзи 60 ёшга тўлмаган шахслар 100 фоиз эмас, 80-90 фоиз пенсия олиб туришлари мумкинми? (З.Маҳмудова, Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри) Ушбу саволга ҳуқуқ магистри Фаррух Файзиев жавоб беради: Жавоб: Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддасигада келтирилишича, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг "а”, "б”, "в” ва "г” бандларида назарда тутилган камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади. Мазкур Қонуннинг 19-моддасининг иккинчи қисмига биноан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар: ёшга доир пенсиялар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан; I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан; II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан; оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан; ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. | |
|
Всего комментариев: 0 | |