16:06
«Насаф» клуби логотипи ўзгарди.

 24 декабрь куни Қарши шаҳридаги Мўъжиза ресторанида 2011 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали ҳамда ОФК кубогини қўлга киритган "Насаф" футболчилари шарафига тантанали базм уюштирилди. Тадбир давомида бир нечта номинациялар бўйича жамоа аъзоларига махсус мукофотлар топширилганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Шунингдек, мазкур тадбирда жамоанинг янги логотипи тақдимот маросими ҳам ўтказилди. Шу пайтгача "аждарлар" лақаби билан ном қозониб келган Қарши жамоаси логотипида янги мавсумдан бошлаб "аждар" эмас давлатимиз рамзларида акс эттирилган, қадимий, омад ва бахт тимсоли ҳисобланган хумо қуши жой эгаллайди.
Биласиз, жамоа логотипи шу пайтгача 2 марта ўзгартирилган. Дастлаб, буюк аждодимиз А.Темур акси туширилган логотип, қизил рангли аждар тимсолига алмаштирилган бўлса, ўтган мавсум аввалида амалдаги логотип ранги кўкга "бўялди".
Аслида, тарихий нуқтаи назардан олиб қараганда "аждар"дан кўра "хумо" қуши бизга яқинроқ. Бу томондан жамоа қарори жудаям тўғри. Янги тимсол жамоага омад келтиришини тилаймиз.
Шу билан бирга, бошқа савол пайдо бўлмоқда? Энди жамоанинг рамзий лақаби нима бўлади? Ҳар қалай логотипда хумо қуши бўла туриб, жамоага нисбатан "аждарлар" ибораси ишлатилмаса керак. Бошқа томондан "хумолар" ҳам бироз ғалати эшитилмоқда. Ким билади дейсиз, балки ўрганмаганимизгадир? Бу саволларга эса вақт ўтиб албатта жавоб оламиз! Ҳозирча эса жамоанинг янги логотипини томоша қилинг!
Категория: Sport | Просмотров: 976 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar