19:15
Майкл Жексоннинг тўртинчи фарзанди топилди.
Ғарб матбуоти шов-шувли хабар тарқатди. Маълум бўлишича, Майкл Жексоннинг тўртинчи фарзанди топилган.


The Daily Mail нашрининг хабар қилишича, 31 ёшли Брэндон Говард илтимоси билан олинган ДНК натижалари журналистлар қўлига бориб тушган. Ўтказилган тест натижалари поп қироли ҳамда Говарднинг ДНК натижалари 99 фоизга мос эканлигини кўрсатган.


Тест айнан қайси лабораторияда ўтказилгани ҳақида маълумот берилмаган. Аммо, йигитнинг Майкл Жексонга ўхшаши қайд қилинмоқда.


Брендон Говарднинг онаси Мики Говард ўтмишда Билли таҳаллуси билан машҳур бўлган. Мики ҳамда Жексон яқин танишлар бўлишган. 1983 йилда эса Майкл Жексон "Billie Jean" номли қўшиқ ёзган. Қўшиқ матнида "Billie Jean менинг севгилим эмас" ва "унинг боласи менинг фарзандим эмас" деган сатрлар бўлган.


Актрисанинг ўзи ҳали ушбу мавзу юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади.


Эслатиб ўтамиз, поп мусиқа қироли Майкл Жексон 2009 йил 25 июнь куни 50 ёшида вафот этган.
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 1075 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar