00:40
Ливан — Ўзбекистон 1:1. Бразилия анча узоқлашди.

 Ливан пойтахти Байрут шаҳрида Ливан терма жамоаси ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсининг 4-босқичидан ўрин олган 2-тур учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда терма жамоамиз 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди.Учрашувнинг дастлабки дақиқларидан олдинга ўтган футболчиларимиз бурчак тўпи ишлашди. Уни Сервер Жепаров амалга оширди, дастлабки зарбани ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Жепаровнинг ўзи дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 4-дақиқада Жепаровнинг 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Кападзе дарвозага йўллади, зарба кучсизроқ чиқди, натижада тўп қайтарилди. 10-дақиқада Сервер Жепаров рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ён чизиқдан Денисовнинг ташлаб берган тўпини жарима майдони ичида турган Турсунов боши билан зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди. 12-дақиқада ҳисоб очилди. Турсунов ўнг қанотдан икки футболчини ортда қолдириб тўпни жарима майдони ичига ошириб берди, тўп нарига қанотда турган Жасур Ҳасановга етиб келди. Чап қанот ярим ҳимоячимиз тўпни кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1. 16-дақиқада Карпенконинг бурчакдан ошириб берган тўпидан сўнг, ҳимоячилар тўпни қайтаришди, Турсунов тўпни яна қайтариб жарима майдони ичига ташлади, бу ерда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган Тўхтахўжаев дарвозани ишғол қилди, ҳакам голни инобатга олмади. 18-дақиқада Ливанликлар жарима тўпи тепишди. Атвиниг жарима майдони ичига ошириб берган тўпини Билол Шейх Эл Нажжарне боши билан дарвозага ноаниқ тарзда йўллади. 22-дақиқада Турсунов - Карпенко комбинациясидан сўнг бурчак тўпи ишладик, Карпенконинг жарима майдонига ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Одил Аҳмедов дарвозага ноаниқ тарзда йўллади. 33-дақиқада Тўхтахўжаевнинг рақибига нисбатан ишлатган қўполлиги учун белгиланган жарима тўпини Али Ал Саади ерлатиб Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди - 1:1. 36-дақиқада Ҳасановнинг жарима майдони ичига ошириб берган тўпини Гейнрих дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 38-дақиқада қанотдан етказиб берилган тўпни Гейнрих рақиб дарвозасига қўли билан киритди, ёрдамчи ҳакамнинг кўрсатмаси билан Сашага сариқ карточка кўрсатилди. Бўлим сўнггида Гейнрихда иккита вазият бўлганди, аммо дастлабкисида тўпни посбон қайтарди, иккинчисида эса ноаниқ зарба берди. Дастлабки бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.Иккинчи бўлимда ҳам бизда кўплаб вазиятлар бўлди. Аммо гол ура олмаслик касаллиги бизга панд берди. Натижада ўйин 1:1 ҳисоби қайд этилди. Терма жамоамиз дастлабки икки турда 4 очко йўқотди.

АСАБНИ АСРАНГ ДўСТЛАР!

Категория: Sport | Просмотров: 1090 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
avatar
0
1 huligonu • 18:33, 2012-Iyun-10
Что то типо такого ищу http://kino-t.ru/ Пишите проведем рэйтинг.
avatar