17:47 Латифалар! | |
Оқ либос: — Дада, нега келинлар оппоқ либос кийиб олишади? — Оқ либос шод-хуррамлик белгиси. — Ҳа-а, энди тушундим нега куёвларнинг қора кийишини. Суқрот - никоҳ ҳақида: Машҳур юнон файласуфи Суқротдан шогирдлари сўрашибди: - Никоҳ кўнгилдагидек бўлиши учун қандай шартлар керак? - Бунинг учун икки нарса керак,- дебди Суқрот, - эр кар, хотин сўқир бўлиши керак. Пушкин ва ношир: Рус поэзиясининг қуёши Пушкин бир куни журнал ноширига хат йўллаб, ўзига тегишли қалам ҳақини сўрайди. Шоирга ёзилган жавоб хатида шундай саволлар бор эди: «Пулни душанбада олганингиз қулайроқми ёки сешанбами? Икки юз сўмнинг ҳаммасини биратўла олмоқчимисиз ёки олдин юз сўми ҳам кифоями?»Шоирнинг жавоби іисіагина эди: «Душанба сешанбадан яхши, икки юз сўм эса юз сўмдан яхши». Таътил: — Биз эрим билан таътилни ҳамиша бирга ўтказамиз. Сиз-чи? — Беш йил олдин эрим билан алоҳида-алоҳида дам олишга кетгандик. — Хўш, эрингизга маъқул бўлдими? — Билмадим, у ҳалиям қайтиб келгани йўқ. | |
|
Всего комментариев: 0 | |