22:43 Янгисидан бор... | |
Қиз йигитга: – Ҳазилларингиз ҳам ўзингизга ўхшаган аҳмоқона. – Илтимос, менга турмушга чиқинг. – Вой, ростданми? Мен розиман... – Қизиқмисиз? Ҳазил-да бу... * * * Ҳайвонот боғига ишга кириш учун суҳбат чоғида: – Ҳайвонларга бўлган муносабатингиз ҳақида сўзлаб берсангиз. – Мен ҳайвонларсиз ҳаётимни тасаввур ҳам қила олмайман. Ҳафтасига икки марта қўйнинг юмшоққина гўштидан димлама, бир марта жўжакабоб емасам, ақлдан озишим аниқ. Жўжакабоб йўғида ўрдак ёки ғоз гўшти ҳам бўлаверади. * * * Қиз йигитга: – Сизни бошқа алдай олмайман. Мен ҳеч қанақа рассом эмасман. Шунчаки тикувчилик цехида бўёқчи бўлиб ишлайман, холос. – Хижолат бўлманг. Мен ҳам заргар эмасман. Отхонада эски тақаларни рандаловчи бўлиб ишлайман. * * * Ота-оналар биринчи фарзандларига ҳамма нарсани қайнатиб, тозалаб берадилар. Иккинчи фарзандларига фақат сўрғичларини тозалаб берадилар. Учинчи фарзанднинг сўрғичини ит олиб кетса, қайтариб олиб берадилар. Тўртинчи фарзанд сўрғичини итдан ўзи қайтариб олиши лозим. * * * – Алло, бу шаҳар иссиқ сув бошқармасими? – Ҳа. – Нега менинг жўмрагимдан иссиқ сув оқяпти? – Иссиқ сув оқмай нима оқиши керак? – Олаётган пулларингга қарагандан, ҳеч бўлмаса "Фанта” оқиши керак-да. * * * Хорижий автокомпаниялар энди ишлаб чиқарила бошланган автомобилларига буюртмалар тушаётгани ҳақида бутун дунёга жар солишади. Бизнинг камтаргина автомобил ишлаб чиқарувчи заводимиз ҳали ишлаб чиқарилмаган машиналар учун одамлар навбатда туриб пул тўлаб қўйишгани ҳақида одоб билан жим туришади. Демак, анча олдиндамиз. * * * Гидрометбюрога янги суперкомпьютер ўрнатилди. Ва ниҳоят, бу ташкилот ҳам об-ҳавони интернетдан билиб олиш имкониятига эга бўлди. * * * Битта яхши латифа иш вақтининг камида 5 дақиқа қисқаришига сабаб бўлади. * * * – Минг бор узр, дўхтир. Сизни шу ёмғирда чақириб безовта қилдик. – Ҳечқиси йўқ. Қўшни уйда ҳам бир касал бор, мен бир ўқ билан икки қуённи ўлдирадиган бўлдим. * * * Яҳудий тез ёрдамга қўнғироқ қилмоқда: – Алло, хотиним автоҳалокатга учради, зудлик билан менга қайтариб қўнғироқ қилиб юборсангиз. Мен "сотка”дан қиляпман... * * * – Нега ичяпсизлар? – Ювяпмиз. – Нимани ювяпсизлар? – Арақ сотиб олганимизни. | |
|
Всего комментариев: 0 | |