11:19 Янгисидан бор! | |
- Қизим, бувижонинг кутиб қолгандирлар. Мана, манави сомсалар совуб қолмасдан обориб бергин. Фақат эсингдан чиқмасин, картошкалиси 250, гўштлиси 300 сўмдан!... * * * - Кеча кечқурун соат 12 да хотиним мени шунақанги хурсанд қилдики… - Йўғ-э, наҳотки? - Ҳа, Жаҳон чемпионтаниниг Аргентина-Мексика учрашувида тарракдек қотиб ухлади… * * * Эр курортдан қайтган хотини ва ўғлини кутиб оларкан, дам олиш қандай ўтганини сўради. - Биласизми, бокс бўйича жаҳон чемпиони биз билан ёнма-ён номерда дам олди. - Чемпион бўлсаям кечқурун бир ўзи ётишга қўрқаркан, - қўшиб қўйди ўғли. * * * Ветеринар қабулхонасида телефон жиринглади: - Алло, кечирасиз, ҳозир қайнонам кучукчасини етаклаб боради. Илтимос, шундай укол қилингки, бечора қийналмасдан, жон таслим қилсин! - Тушунарли, лекин кейин кучукчани ким етаклаб кетади? Тиш шифокори ҳузурида: - Доктор, оғримайдими? - Менинг ҳеч қаерим оғримайди. * * * Балиқчининг тўрига олтин балиқ илинди. - Мени қўйиб юбор, эвазига учта тилагингни бажо келтираман, - ўтинди олтин балиқ. - Демак, энг сўнгги русумда иномарка, беш хонали квартира ва шинам дала ҳовли, - истакларини айтди балиқчи. - Ўзинг танла, қай бири маъқул – кредитми ёки лизинг? - Яхшиси сен танла, қозон маъқулми ёки това? . | |
|
Всего комментариев: 0 | |