17:22
Интернетнинг дунёдаги ўртача тезлиги 14% га тушиб кетди.
 2011 йилнинг тўртинчи чорагида бутун дунё бўйича Интернетга уланишнинг ўртача тезлиги сониясига 2,3 мегабитдан ошмади.

Ушбу кўрсаткич 2010 йилнинг шу даврига қараганда 14% га паст. Akamai статистика компаниясининг маърузасида айтилишича, 2011 йил охирига қадар 93 та мамлакатда уланиш тезлиги пасайган, 41 та мамлакатда эса ошган.

Таҳлилчилар тезликнинг тушиб кетишига нима сабаб бўлаётгани ҳақида айтишмаяпти. Умуман олганда, агар бутун ўтган йил ҳисобга олинадиган бўлса, дунёдаги тармоққа ўртача уланиш тезлиги 2011 йилда 19% га ошган. Ўсиш бўйича етакчилик, олдингидай Жанубий Кореяда бўлиб, унда уланиш тезлиги 29% га (17,5 мбит/с) га ошган. АҚШда эса ўсиш 14% (5,8 мбит/с)ни ташкил этган.
Akamai харитасидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўртача уланиш тезлиги 620 кб/c ни ташкил этади (таққослаш учун: Россияда – 3835 кб/c, Қозоғистонда – 1362 кб/с, Қирғизистонда – 923 кб/с, Туркманистонда – 846 кб/c, Тожикистонда – 537 кб/c).
Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1010 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar