11:35 ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР КЎПАЙМОҚДА... | |
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг билдиришича, 2011 йилнинг 1 октябрига келиб юртимизда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 7,9 миллионга етди. Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,4 фоизга ўсиб, 3750 Мбит/с.га етди. Халқаро каналлар баҳосининг 1,34 баробарга пасайгани ўз навбатида интернетдан фойдаланиш нархининг 22 фоизга арзонлашишига олиб келди. Ҳозирга келиб UZ ҳудудида рўйхатга олинган иккинчи даражали доменлар сони 12,808 тага етди. | |
|
Всего комментариев: 0 | |