11:50
Ҳиндистон компанияси ҳам Android, ҳам Windows Phone асосида ишловчи смартфон ишлаб чиқармоқчи!
Сўнгги пайтларда жаҳоннинг баъзи мобил қурилма ишлаб чиқарувчи компаниялари бир вақтнинг ўзида иккита операцион тизим асосида ишлай оладиган смартфонларни ишлаб чиқармоқда. Хусусан, GSMArena нашрининг хабар қилишича, Ҳиндистоннинг Karbonn Mobiles компанияси бир вақтнинг ўзида ҳам Android, ҳам Windows Phone мобил платформалари асосида ишлай оладиган мобил қурилма ишлаб чиқармоқчи.

Манбанинг таъкидлашича, Microsoft Ҳиндистон компаниясига Windows Phone платформаси базасида ишловчи мобил қурилма ишлаб чиқариш учун лицензия берган.

Агар хабар ишончли бўлса, икки операцион тизим асосида ишловчи смартфон олти ойдан сўнг сотувга чиқарилади. Аммо, унгача Karbonn Mobiles компанияси фақатгина Windows Phone асосида ишловчи смартфон ишлаб чиқариши лозим.

Икки операцион тизим асосида ишловчи мобил қурилмалар фойдаланувчилар томонидан қандай қабул қилиниши ҳали номаълум. Бироқ, шундай бўлса-да, ишлаб чиқарувчилар янги бозорларни эгаллаш мақсадида ноанъанавий ечимлардан фойдаланиб кўришдан тўхтамаяпти.
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 806 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar