11:44
GM Uzbekistan Хоразмда Damas ишлаб чиқаришни бошлади.
 GM Uzbekistan компанияси Хоразм вилоятида Damas ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда, «РИА Новости» ахборот агентлигига асосланиб, «Новый век» хабар бермоқда.

Бунгача Damas фақат Асакадаги автозаводда ишлаб чиқарилаётган эди. Янги конвейер линияси эса «Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси» МЧЖ базасида ишга тушган.

Ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати йилига 40 минг автомобилга тенг. Ишлаб чиқариш қувватларини ўтказиш ва ўрнатиш учун инвестициялар ҳажми 55,5 миллион долларни ташкил этди.

Аввалроқ, Хоразмдаги автозавод базасида Orlando минивэни ишлаб чиқарилиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди. У ерда йилига 10 мингта шундай автомобиль ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Damas ишлаб чиқаришнинг Хоразмга кўчирилишига GM Uzbekistan’нинг Асакадаги қувватлари кенгайтирилиши билан боғлиқ. Damas’лар 1996 йилдан бери Асакада йиғиларди ва йилига 30 минг шундай автомобиль ишлаб чиқарилаётган эди.
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1052 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar