14:13 GM Uzbekistan янги Chevrolet Malibu моделини тақдим этди. | |
![]() Машинанинг ташқи дизайни ҳам кўзни қувонтиради: икки сеткали радиатор панжараси, йирик ксенон чироқлар ва янги Camaro услубидаги орқа ёруғликдиодли қўш чироқлар.Интеграциялашган орқа спойлери нафақат кўпроқ турғунликни, балки агрессив ташқи кўринишни берган. Шакли ва дизайни туфайли Chevrolet Malibu ўз сегментидаги аэродинамик жиҳатдан энг самарали автомобиллардан бири ҳисобланади. Malibu қуввати 169 ёки 263 от кучига эга 2,4 ҳажмдаги 4 цилиндрли двигатель ҳамда автомат ёки механик узатиш коробкаси билан жиҳозланган. Хавфсизликни олтита ёстиқча, шунингдек бош ва бўйин ҳимояси учун хавфсизлик пардалари таъминлайди. | |
|
Всего комментариев: 0 | |