18:19
Futbolchilarimiz narxlari!
Германиянинг Transfermarkt.de сайти асосан футболчиларнинг трансфер баҳоларини ҳисоблаш билан шуғулланади. Ўтган ҳафтада ушбу сайт терма жамоаларнинг умумий баҳоларини қайтадан ҳисоблаб чиқди.

Transfermarkt.deнинг ҳисоб-китобига кўра, Испания жаҳоннинг энг қимматбаҳо терма жамоаси бўлиб турибди. Ушбу жамоанинг 20 нафар футболчиси 577 миллион еврога баҳоланган. Бу ҳар бир ўйинчининг трансфери ўртача 28,85 миллион еврога тенг деганидир. Кейинги ўринлардаги жамоаларнинг баҳолари испанларникига солиштирганда, анча арзон. Мисол учун, иккинчи поғонадаги Аргентинанинг 24 нафар футболчиси 399,8 (ўртача 16,6) миллион евродир. Ваҳоланки, сайт «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг ўзини 100 миллион евро атрофида баҳолаган. Англия термасидаги 23 нафар футболчининг умумий трансфери 373,5 миллионга тенг. Ўртача ҳисоблайдиган бўлсак, ҳар бир инглиз ўйинчисининг баҳоси 16,2 миллионни ташкил этади. Германия терма жамоаси (22 нафар футболчи)да эса ўртача баҳо - 15,63 миллион. Яъни жамоанинг умумий баҳоси 344 миллион еврони ташкил қилади. Гарчи Италия терма жамоаси ФИФА рейтингида 11-поғонага тушиб кетган бўлсада, футболчиларининг трансфер баҳолари борасида юқори ўринларда бормоқда. «Скуадра Адзурра» сафида ўйнаётган ҳар бир футболчи ўртача 15 миллиондан кўпроққа баҳоланган (умумий - 345,5). Бразилия термасининг умумий баҳоси 335 миллионни ташкил қилмоқда. Ўшанда ҳар бир футболчининг ўртача нархи 13,9 миллион еврога тенг бўлади.
Transfermarkt.de Ўзбекистон терма жамоасини 12,075 (ўртача 525 минг) миллион еврога баҳолади. Терма жамоамиз футболчилари орасидаги энг қиммат ўйинчи - бу Сервер Жепаров. Унинг трансфери 2,5 миллион еврога тенг. Иккинчи ўриндаги Одил Аҳмедовга эса 1,5 миллион евро нарх қўйилган. Аммо мазкур сайтнинг ҳисоблаш усули ҳамиша ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди. Мисол учун, Одил Аҳмедовни олайлик. Кўп бўлмади, Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» клуби унинг учун тахминан 10 миллион евро тўлашга рози эканлигини маълум қилганди. Кўриб турганингиздек, ўртадаги фарқ 8,5 миллион еврони ташкил қилмоқда. Яна бир мисол, Қатарнинг «Лаҳвия» клубида тўп сураётган Жасур Ҳасановни атиги 25 минг еврога баҳолашган. Осиё кубоги баҳсларида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган Фаррух Нурлибоевнинг трансфери эса 50 мингга тенг. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Тўғриси, Transfermarkt.deда терма жамоамизнинг баҳоси амалдагидан анча оз кўрсатилган. Бироқ сайтнинг ўзига хос ҳисоблаш усули бор. У футболчининг олди-сотдисидаги маблағни эмас, балки унинг майдондаги ҳаракатлари ва шунга ўхшаш жиҳатларни инобатга олиб, баҳо чиқаради. Лекин шунда ҳам Ҳасановнинг баҳоси 25 минг бўлмаслиги керак. Сайт ходимлари 250 ўрнига 25 минг ёзиб қўйган бўлишлари ҳам мумкин.

Бундан ташқари, сайтда Осиё чемпионатида иштирок этмаган айрим футболчиларимизнинг ҳам трансфер баҳолари маълум қилинган. Улар орасида энг қимматбаҳоси - «Пахтакор» вакили Шерзод Каримов. Ушбу футболчининг трансфери 300 минг еврога тенг.

Собиқ иттифоқ ҳудудидаги терма жамоалар ўртасида Россия етакчилик қилмоқда. Жамоанинг 23 нафар футболчиси 186,1 миллион еврога баҳоланган бўлиб, ҳар бир ўйинчининг ўртача нархи 8,1 миллионни ташкил қилади. Кейинги ўринда 100,1 миллион (ўртача 4,5) билан Украина бормоқда. Шунингдек, Литва (23,7) ва Грузия (20,8) терма жамоалари футболчилари ҳам Ўзбекистонникидан яхши баҳоланган.

Осиёда эса миллий жамоамиз Япония (60,7), Австралия (58,35), Ж.Корея (34,65), С.Арабистони (20,3) ва Эрон (17,5) термаларидан кейинги ўринда қайд этилган.

Терма жамоаларнинг умумий баҳолари
1. Испания 20 577.000.000*
2. Голландия 20 190.000.000
3. Германия 22 344.000.000
4. Аргентина 24 399.800.000
5. Бразилия 24 335.000.000
6. Англия 23 373.500.000
7. Уругвай 19 145.450.000
8. Хорватия 23 158.600.000
9. Португалия 20 311.100.000
10. Греция 22 76.000.000
11. Норвегия 23 70.900.000
11. Италия 23 345.500.000
13. Россия 23 186.100.000

15... Япония 23 60.700.000
21... Австралия 23 58.350.000
29... Ж.Корея 22 34.650.000
33... Украина 22 100.100.000
43... Эрон 26 17.500.000
54... Литва 28 23.700.000
65... Арманистон 23 11.300.000
72... Грузия 23 20.800.000
75. Латвия 23 11.925.000
76. Хитой 23 3.775.000
77... Ўзбекистон 23 12.075.000
79... С.Арабистони 24 20.300.000
81... Иордания 23 3.700.000
87... Молдова 23 11.475.000
89. Ироқ 23 6.600.000
90... Қатар 23 6.275.000
96... Баҳрайн 23 6.575.000
100... Озарбайжон 22 5.925.000
103... Қувайт 24 675.000
108... Сурия 23 4.625.000
110. Уммон 21 5.080.000
111... БАА 24 4.200.000
113... КХДР 23 9.950.000
118... Таиланд 20 1.175.000
132... Қозоғистон 27 6.575.000
147... Тожикистон 19 475.000
153... Турманистон 20 1.875.000
173... Қирғизистон 20 640.000


Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг трансфер баҳолари
Дарвозабонлар:
Темур Жўраев 250.000
Игнатий Нестеров 1.000.000
Мурод Зуҳуров 25.000
Ҳимоячилар:
Шавкат Муллажонов 100.000
Анзур Исмоилов 150.000
Саҳоб Жўраев 200.000
Станислав Андреев 75.000
Фаррух Нурлибоев 50.000
Ярим ҳимоячилар:
Азизбек Ҳайдаров 400.000
Сервер Жепаров 2.500.000
Одил Аҳмедов 1.500.000
Санжар Турсунов 700.000
Темур Кападзе 800.000
Жасур Ҳасанов 25.000
Виктор Карпенко 500.000
Вагиз Галиулин 750.000
Азиз Ибрагимов 300.000
Шавкат Саломов 100.000
Марат Бикмаев 300.000
Ҳужумчилар:
Улуғбек Бақоев 300.000
Олим Новкаров 100.000
Александр Гейнрих 850.000
Максим Шацких 1.100.000
Жами: 12.075.000

Transfermarkt.de сайти томонидан баҳоланган бошҚа футболчиларимиз
Аюбхон Гаппаров 50.000
Ислом Тўхтахўжаев 150.000
Шерзод Каримов 300.000
Зоҳир Пиримов 100.000
Даврон Мирзаев 50.000
Просмотров: 1410 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar