16:08 ФИФА ЎФФ аппелляциясини инобатга олмади. | |
![]() Халқаро футбол уюшмаси ФИФА ЎФФ бош котиби ва биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаевга мазкур аппелляция юзасидан ўз муносабатини тақдим этди. Унда ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг 118-кодекси илова қилинган бўлиб, ФИФА қуйидаги вазиятлар учун ёзилган аппеллцияларга эътибор қаратмаслиги маълум қилинган: a) огоҳлантириш учун; b) ҳайфсан учун; c) икки ой муддат ичидаги 3тадан кам бўлган ўйинга дисквалификация қилингани учун; d) ассоциация ва клубларга белгиланган 15.000 Швейцария франкигача бўлган жарима, айрим ҳолатларда 7.500 швейцария франки миқдоридаги жарима учун; e) Шу кодекснинг 64-бандидан келиб чиқиб чиқарилган қарор учун. Демак, ЎФФ томонидан берилган аппелляция ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг 118-кодексига мувофиқ қабул қилинмайди. Сабаби, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари: Сервер Жепаров, Вагиз Галиулин, Санжар Турсунов, Шавкат Муллажонов ва Ислом Тўхтахўжаев 2та ўйинга дисквалификация қилинган. 29 февраль куни Японияга қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан кейин бу сон 1тага камаяди. ЎФФ эса белгиланган жарима юзасидан эмас, айнан футболчиларнинг дисквалификацияси юзасидан аппелляция берганди. | |
|
Всего комментариев: 0 | |