14:32
“Facebook”да умуман кўринмасликнинг оддий усули
 Бугунги ижтимоий тармоқлар ҳаётимизда жуда “ўрнашиб олган”. Баъзи фойдаланувчилар мазкур тармоқлар орқали ўзлари ҳақидаги ҳамма янгиликни расм ва видеолари билан жойлаштиришлари бунинг яққол далилидир. Дўстларингиз билан кўпдан бери учрашмаган бўлсангизда, уларнинг ҳаётидаги кунлик янгиликларни билиб турасиз. Айтиш жоизки, ҳар доим ҳам бизга боғлиқ бўлган воқеалар кенг омма эътибори, масалан дўстлар, дўстларнинг дўстларига ҳавола этилишини истамаймиз. Сизда ҳам ана шундай ҳолат кузатилаётган бўлса, демак мазкур маълумотлар сиз учун.

Мазкур мақолада “Facebook”да амалга оширган ҳаракат ва материалларингизни ўзгаларга кўринмаслиги учун нима қилиш кераклигини билиб оласиз.

Баъзида “Facebook”да сизни кузатиб турганлардан беркинишнинг иложи йўқдек туюлади. Аммо буни бир йўли бор.

Мазкур жараённи амалга оширсангиз, сиздан бошқа ҳеч ким “Facebook”да ҳаракатларингизни кузата олмайди, суратларингизни томоша қилолмайди, улар фақатгина асосий профилингизни кўришлари мумкин.

Эслатма: бунинг учун сиз “Facebook” созлагичларини ўзгартиришингиз шарт эмас, бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз. Сиз ўзингиз зарур деб ҳисоблаган нарсани ўзгартиришингиз мумкин бўлади.

1. Профилингизнинг юқоридаги ўнг тарафида жойлашган қулф белгисига клик босинг ва “Бошқа созлагичларга қаранг”ни босинг.

2.”Маҳфийлик ва инструментлар” бўлимига ўтдингиз. Энди эса “Сизнинг нашрларингизни ким келажакда кўриши мумкин” пунктида “Фақат мен” га ўзгартиришингиз керак.

3. Кейин эса аввалги ёзувларга киришни чегаралаб қўйишингиз мумкин. “Аввалги нашрларга киришни чегаралаш” ни босинг ва бу амални “Аввалги нашрларга киришни чегаралашни қўллаш” билан тасдиқланг. Энди сизнинг ўтмишдаги нашрларингиз фақатгина дўстларингизга кўринади, бошқа фойдаланувчилар, масалан, дўстларингизнинг дўстлари ёзувларингизни кўролмайдилар.

4. “Ким сизга дўстларингиз рўйхатига киригизиш бўйича талабнома юбориши мумкин” пунктидаги “Ҳамма”ни “Дўстларнинг дўстлари”га ўзгартиринг. Шундай қилсангиз, доимий равишда сизни безовта қилувчи,  кутилмаганда келадиган дўстларингиз қаторига кириш бўйича талабномалар анча камаяди.

5. “Кирувчи нашрлар?” папкасида “Кимнинг нашрларини фильтрлашни истайман пунктида асосий фильтрни кучлилаштирилган фильтрга ўзгартиринг.

6. Агар ҳамма сизни электрон почта орқали топа олмаслиги истасангиз, “Ким сиз томондан кўрсатилган электрон почта орқали топа олишини истайсиз?”да “Ҳамма”ни “Дўстлар”га алмаштиринг.

7. “Ким сиз томондан кўрсатилган телефон номери орқали сизни топа олиши мумкин?” пунктида ҳам худди ўша схемага амал қилади.

8. Агар ўзгалар сизни қидирув тизимлари орқали топа олмаслигини истасангиз, “Қидирув тизимларига сизнинг хроникангизни кўрсатишга рухсат бериш” пункти олдида тасдиқ белгиси турмаётганлигини текшириб кўринг.

9. Кейин эса менюнинг “Хроника ва белгилар” пунктига ўтинг ва барча пунктлар рўпарасига “Фақат мен”ни белгиланг, сўнгги “Ким сизга ўхшаш инсонлар расмлари юкланаётганида белгилар рекомендациясини кўриши мумкин ” пунктида “Ҳеч ким”ни кўрсатинг.

10. Шунингдек, “Хроникангизда дўстлар томонидан қўйилган ёзувлар нашр бўлмасидан олдин кўриб чиқиш учун юбориш” ва “Нашрларингизда бошқа фойдаланувчилар “Facebook”да пайдо бўлгунга қадар қўядиган белгилар” каби талабларни фаол қилиб қўйишни унутманг.

11. Агар нашрингиз дўстларингиздан бошқа инсонларга кўринишини истамасангиз, менюдаги “Обуначилар” пунктига ўтинг ва “Менинг янгиликларимга обуна бўлиш”да “Ҳамма”ни “Дўстлар”га ўзгартиринг.

12. Шундан кейин менюдаги “Реклама” пунктига ўтиб, “Учинчи шахслар сайтлари”  рўпарасига босиб, “Ҳеч ким”ни танланг. Айнан шу амални пастроқда жойлашган “Реклама ва дўслар” билан ҳам амалга оширинг.

13. Ва ниҳоят, менюнинг “Иловалар” пунктига ўтинг, “Facebook”нинг мобиль қурилмалар учун эски версияси” → “Фақат мен”ни танланг. Шундай қилсангиз, “Facebook”нинг аудиторияни танлаш имкони бўлмаган эски мобиль иловалари ёрдамида амалга оширган аввалги нашрларингиз ўзга фойдаланувчилар учун кўринмасга айланади.

Демак, “Facebook”да кўринмасликнинг имкони бор экан. Мазкур унча мураккаб бўлмаган ҳаракатлар кетма-кетлигини амалга ошириб, “Facebook”ни ҳам ўзингиз истаганча созлаб олишингиз мумкин.

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 3777 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar