15:07 Дэвис Кубоги плей-офф босқичида Ўзбекистон Қозоғистонга қарши ўйнайди. | |
![]() Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонда Қозоғистонга қарши ўйнайди. Жуфтлик ғолиби 2013 йили Дэвис Кубогининг Жаҳон гуруҳида ўйнайди. Мағлублар эса Биринчи гуруҳда кортга тушади. Дэвис Кубоги рейтингининг охирги версиясида Қозоғистон 9-ўринни, Ўзбекистон эса бор-йўғи 21-ўринни эгаллаб турганди. АТР рейтингида эса, ўзбек теннисчилари орасида энг яхши натижани Денис Истомин қайд этган бўлиб, у 42-ўринда, Қозоғистоннинг энг кучли вакили Михаил Кукушкин эса 70-поғонани эгаллаб турибди, дея қайд этади tengrinews. Эслатиб ўтаман, теннис бўйича Ўзбекистон термаси Дэвис Кубоги ўйинларида 19 мавсумдан буён қатнашиб келади, шу кунгача у жаҳон гуруҳининг плей-офф ўйинларига беш марта чиққан. | |
|
Всего комментариев: 0 | |