13:14 «Билайн-Ўзбекистон» абонентлари сони 10,5 миллиондан ошди | |
«Билайн-Ўзбекистон» 2013 йилнинг тўртинчи чораги бўйича молиявий ва операцион натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда. Декабр ойининг натижаларига кўра Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори абонентларининг сони 10,518 миллионга етди. Шундай қилиб, йил давомида абонент шартномалари сонининг ўсиши – 324 минг ёки 3 фоизни ташкил қилди. Бир ой давомида битта мобил абонентига бўлган ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) тўртинчи чоракда 3 фоиз – 5,5 долларгача ўсди. Бунда MOU кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар сони) чорак мобайнида 2 фоиз – 493 дақиқагача пасайди (июль-сентябрда бу борадаги кўрсаткич 504 дақиқага тенг бўлганди). Ўзбекистонда EBITDA тўғриланган кўрсаткичи (асосий воситаларнинг ишдан чиқиши, активларнинг қадрсизланиши билан боғлиқ бўлган номоддий активлар ва зарарларнинг амортизациясини ҳисоблашгача бўлган операцион фойда) 2012 йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан 18 фоиз ўсди. Йилдан-йилга операцияларнинг маржиналлиги 3,5 фоизлик пунктдан кўпга ўсди. | |
|
Всего комментариев: 0 | |