22:56
БАА Олимпиадaга йўл олди, Ўзбекистон плей-оффда ўйнайди.
 Ўзбекистон ва БАА олимпиячилари ўртасидаги ўйиннинг дастлабки дақиқаларида БАА футболчилари тўпни кўпроқ ўзларида сақлаб туришди. 7-дақиқада Кенжа Тўраев тўпни шериги Нагаевга оширди, салгина кучлироқ бўлган тўпга Иван базўр етиб келди ва дарвозабондан ўтиб кетди, аммо ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди. 35-дақиқада Жасур Ҳасанов тўпни ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ошириб берди, Нагаев тўпни дарвозага йўллади, посбоннинг қайтарган тўпни Зотеев икки ҳимоячи орасидан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0 .

Иккинчи бўлим бошида Қиличев ижро этган жарима тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришда хатога йўл қўйишди, Фозил Мусаев боши билан тўпни дарвозага йўллади – 2:0. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган олимпиячиларимиз қисқа фурсат ичида ўз дарвозаларидан иккита тўп ўтказиб юборишди. Дастлаб 51-дақиқада жарима майдони ёнида белгиланган жарима тўпини Аҳмад Ҳалил узоқ бурчакка жойлаб қўйди, сўнгра чап қанотдан жарима майдони ёнига ташлаб берилган тўпни яна ўша Аҳмад Ҳалил тўхтатмасдан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди – 2:2. 90+3-дақиқада ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди. БАА олимпиячилари тўпни эгаллаб олиб қарши ҳужумга ўтишди ва захирадан майдонга тушган Хабуш Солиҳ ҳисобни 2:3га айлантирди. Айнан мана шу ҳисоб ўйиннинг якуний ҳисоби бўлди.



Ўзбекистон – БАА 2:3 (1:0)
Голлар: Олег Зотеев 35, - 1:0. Фозил Мусаев 46, - 2:0. Аҳмад Ҳалил Ал Жунайби 50, - 2:1. Аҳмад Ҳалил Ал Жунайби 54, - 2:2. Хабуш Солиҳ 90+3, - 2:3.
Ҳакамлар: Тома Масааки (Япония), Отсука Харухиро (Япония), Нишио Хидеаки (Япония), Нур Муҳаммад Нагор Амир (Малайзия)
Ўзбекистон: 12. Санжар Қувватов, 3. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (10. Владимир Козак, 25), 5. Ислом Тўхтахўжаев, 4. Салим Мустафоев, 2. Бобур Омонов (6. Дилшод Рахматуллаев, 56), 7. Ойбек Қиличев, 18. Фозил Мусаев, 16. Жасур Ҳасанов, 13. Олег Зотеев, 9. Кенжа Тўраев, 17. Иван Нагаев (8. Шерзод Каримов, 63).
БАА: 1. Холид Эйса, 4. Абдулазиз Ҳуссайн, 14. Абдулазиз Муҳаммад, 8. Ҳамдан Исмоил, 3. Муҳаммад Аҳмад, 12. Ҳабиб Фардан, 13. Ҳамис Исмоил, 15. Рашид Эйса (18. Муҳаммад Фавзи, 61), 10. Умар Абдулраҳмон, 9. Аҳмад Али (7. Али Аҳмад Мабхут, 66), 11. Аҳмад Ҳалил Ал Жунайби (5. Хабуш Солиҳ, 79).

Комиссар: Маҳмадшоев Ислом (Тожикистон)


БАА олимпиячилари Лондон-2012га йўлланмани қўлга киритишди. Олимпия терма жамоамиз эса Вьетнамда ташкил этиладиган плей-офф баҳсларида иштирк этади. 25-29 март кунларида Ханой шаҳрида бўлиб ўтадиган кичик турнирда Уммон ва Сурия олимпия терма жамоалари ҳам Лондон-2012 учун кураш олиб боришади. Қуйида ушбу ўйинлар тақвимини келтирамиз. Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда ғолиб бўлган жамоа 23 апрель куни Африка вакили Сенегал билан Англиянинг Ковентри шаҳрида ягона ўйиндан иборат учрашувда қатнашади. Ўша ўйинда ғалаба қозонган жамоа Лондондаги Олимпиадага йўлланма олади. 

Категория: Sport | Просмотров: 996 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar