15:01
Автомобилларни ишлаб чиқариш ошди.
 Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2012 йил январь-июль ойларида республика машинасозлик соҳасининг ривожланиш якунлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Шу йилнинг январь-июль ойларида соҳа корхоналари 4,521 трлн.сўм саноат маҳсулотини ишлаб чиқарган, бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 108,9% ни ташкил этганини қўрсатади.

Умумий автомобиль ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 2,3% га, шу жумладан енгил (ихтисослашмаган) машиналар 2,2% га, автобуслар 17,2% га, юк машиналари 36,0% га ошган.

Ишлаб чиқаришни ошириш ва озиқ-овқат бўлмаган товарлар ассортиментини кенгайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар энергия тежовчи лампалар ишлаб чиқаришини 6,1 бараварга, кондиционерларни 5,1 бараварга, музлатгич ва совутгичларнинг 7,7% га ошишига олиб келди. Маҳсулотларнинг янги турлари кир ювиш машиналари, микротўлқинли печлар, чангюткичлар ва ҳ.к.ларни ишлаб чиқариш кучайтирилмоқда.

Ўтган йил билан солиштирганда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, хусусан пресс-ердан тергичлар ишлаб чиқариши 2,5 бараварга, сепувчилар 2,4 бараварга, трактор плуглари 2,1 бараварга, сеялкалар 1,7 бараварга, культиваторлар 4,7% га оширилди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида лифтлар ишлаб чиқариши 85,2% га, марказдан қочирма насослар 8,4% га, кўприк кранлари 6,7% га, аккумуляторлар 6% га ошди.
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1508 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar