14:51
Америкалик профессор ўзи билмай талабаларга бошқа фандан дарс берди!

Хьюстон университетининг энг аълочи талабалари ҳам бутун бир семестр давомида фанлардан биридан ҳеч бўлмаса уч баҳо ҳам ола билишмади. Фақат имтиҳонлар арафасида уларнинг ўқитувчиси бошқа фандан дарс бераётганини сезиб қолди.

Lonester College’да энди иш бошлаган профессор ўз талабаларини «Кимёга кириш» курси билан таништириши керак эди.

Бунинг ўрнига эса бошловчи кимёгарлар илғор талабалар учун мўлжалланган нисбатан мураккаб курс бўйича таълим олишларига тўғри келган.

«Бор кучим билан ҳаракат қилганимга қарамай, барча тестлардан фақат уч баҳо олдим», – дейди талаба қизлардан бири.

Look At Me’нинг ёзишича, ўқитувчи ўз хатосини имтиҳон арафасида тан олган. Компенсация сифатида барча талабалар расвоси чиққан аввалги тестлар учун юқори баллар олишган

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 911 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar