17:24 Afrosiyob кунига икки марта юрадиган бўлди. | |
![]() 2012 йилнинг май ойидан юқори тезликда юрувчи ушбу поезд жума, шанба ва якшанба кунлари кунига икки марта юради. Қолган кунларда жадвал ўзгармайди. Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 13 февралидан Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланувчи 162/161-сонли қулайлиги юқори бўлган поезд ҳар куни (олдин – ҳафтасига 5 марта) Тошкентдан соат 8:00 да, Самарқанддан эса соат 17:00 да жўнаб кетиши белгиланганди. Afrosiyob электр поезди иккита шаҳар ўртасида ўтган йилнинг 8 октябридан қатнай бошлаганди. 2011 йил охиригача у Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича 4 мингга яқин йўловчини ташиган. Manba:olam.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |