17:57
Абрамов Эрон ва Ливанга қарши ўйинлар учун футболчилар рўйхатини эълон қилди.
 3 июнь куни бўлиб ўтадиган Эрон ва 8 июндаги Ливанга қарши ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи доирасидаги дастлабки икки ўйин учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 май куни йиғин бошлайди.

Ўзбекистон футбол федерация расмий сайтида хабарига кўра, Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғинга бош мураббий Вадим Абрамов 30 нафар футболчини жалб қилган. Шулардан 16 нафари ҳорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар экани эътиборга молик.

III саралаш босқичидан ўрин олган Тожикистонга қарши ўйиндан кейин халқаро футбол уюшмаси ФИФА терма жамоанинг 5 нафар футболчисини қўшимча 1та ўйинга дисквалификация қилганди. Булар: Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Шавкат Муллажонов ва Ислом Тўхтахўжаев. Мазкур футболчилар 3 июнь куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Бироқ уларда Ливан билан ўйинда майдонга тушиш имконияти бор. Буни инобатга олган Вадим Абрамов бешала футболчини ҳам йиғинга жалб қилишга қарор қилди.

Қайд этиш керак, футболчилар орасида 3тасида жароҳат бор.

Киевнинг «Арсенал» клуби аъзоси Максим Шацких мамлакат Премьер-лигасининг сўнгги турида ҳам майдонга туша олмаганди. Шамоллаш натижасида шифохонада даволанган Шацких, эндигина тикланиш машғулотларини бошлаган. Клуб расмий веб-сайти маълумотига кўра, Максим умумий жамоага қўшилишла улгура олмаслиги катта эҳтимол.

Шунингдек, Озарбойжоннинг «Нефтчи» ва БААнинг «Аш-Шабаб» клуби вакиллари – Баҳодир Насимов ва Азиз Ҳайдаровда ҳам жароҳат бор. Бироқ улар 22 май куни бошланадиган йиғинга қадар Тошкентга етиб келишади.

Эътиборли томони, Вадим Абрамов Фарғонанинг «Нефтчи» клубидан икки нафар футболчини терма жамоага жалб қилди. Булар Анвар Бердиев ва Мансур Саидов.

Режага кўра, миллий терма жамоа 27 май куни Олий лига клублар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиши мумкин.( ушбу учрашув катта эҳтимол билан Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади)

Қуйида терма жамоанинг кенгайтирилган таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:


Дарвозабонлар
Игнатий Нестеров «Бунёдкор»
Мурод Зуҳуров «Насаф»

Ҳимоячилар
Шавкат Муллажонов «Ал Аҳли» Катар
Ислом Иномов «Локомотив»
Виктор Карпенко «Бунёдкор»
Анзур Исмоилов «Чангчунг Ятай» Хитой
Ислом Тўхтахўжаев «Локомотив»
Артём Филипосян «Бунёдкор»
Виталий Денисов «Днепр» Украина

Ярим ҳимоячилар
Станислав Андреев «Пахтакор»
Санжар Турсунов «Алания» Россия
Жасур Ҳасанов «Бухоро»
Одил Аҳмедов «Анжи» Россия
Тимур Кападзе «Шаржа» БАА
Лутфулла Тўраев «Бунёдкор»
Сервер Жепаров «Ал Шабаб» С.Арабистони
Вагиз Галиулин «Сибирь» Россия
Жасур Ҳасанов «Эмирейтс» БАА
Олег Зотеев «Олмалиқ»
Мансур Саидов «Нефтчи»

Ҳужумчилар
Баходир Насимов «Нефтчи» Озарбайжон
Александр Шадрин «Локомотив»
Улугбек Бақоев «Иртиш» Қозоғистон
Александр Гейнрих «Эмирейтс» БАА
Марат Бикмаев «Алания» Россия
Кенжа Тўраев «Насаф»
Анвар Бердиев «Нефтчи»


Категория: Sport | Просмотров: 1077 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar