14:38
4-9 синф ўқувчилари имтиҳонларга интернет орқали тайёрланишлари мумкин.
 Ўқитувчилар ва тарбияланувчилар, ўқувчилар ва ота-оналарнинг бутун маълумотлардан фойдалан олиш имкониятини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан интернетдаги расмий веб-сайтидатаълим соҳасига тегишли бўлган барча долзарб масалалар ёритиб борилади.

Тез орада 2011-2012 ўқув йил якунланади, дея эслатади Халқ таълими вазирлиги. 4-9 синф ўқувчилари йиллик якуний имтиҳонларни топширишни бошлайди. Ўқувчиларнинг ушбу синовларга яхши тайёргарлик кўриши таъминлаш мақсадида имтиҳон материаллари uzedu.uz сайтида жойлаштирилди.

Имтиҳон материаллари билан қуйидаги манзиллар орқали танишиш мумкин:

http://uzedu.uz/uzb/info/students/exam/ (ўзбек тилида)

http://uzedu.uz/rus/info/students/exam/ (рус тилида)



Категория: Yangiliklar | Просмотров: 2115 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar