19:54 2017 йилгача рақамли ТВ га тўлиқ ўтамиз. | |
2012 йилнинг 17 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури тасдиқланди. У қуйидагиларни кўзда тутади: - рақамли телеузатишни жорий этиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани техник-технологик ривожланишни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш; - республикада рақамли телевидениега 2 босқичда ўтиш (1-босқич – 2012-2015, 2-босқич – 2016-2017 й.), бунда 2017 йил охиригача мамлакат аҳолиси рақамли телевидение хизматларига тўлиқ ўтади; - рақамли телеузатишнинг ер усти тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, бунда аналогли телеузатиш тизимлари рақамлига аста-секин алмаштирилади, хизматларнинг янги турлари, шу жумладан интерактив ва мобил телевидение жорий этилади; - аҳолини республикада ишлаб чиқарилган рақамли телеузатиш сигналларини қабул қилувчи замонавий қурилмалар билан таъминлаш ва шундай ускуналарни ишлаб чиқаришни ривожлантириш. Мазкур қарорнинг амалга оширилиши бутун республика бўйлаб ер усти рақамли узатиш тармоғининг жорий этилишига ва ривожланишига хизмат қилади, дея хабар беради ЎзААА. Manba:olam.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |