20:53
2014 йили жаҳон бозорига 120 мингта ўзбек автомобили тақдим этилади.
 GM Uzbekistan ҚК ЁАЖ (Асака, Андижон вилояти) 2014 йилга қадар енгил автомобиллар экспортини 2011 йилга қараганда 1,4 бараварга – 120 мингта автомобилга ошириш ниятида.

Бу ҳақда таркибига Ўзбекистон автомобиль соҳаси корхоналари кирувчи "Ўзавтосаноат” АК Тошкентда бўлиб ўтган саноат ярмаркаси чоғида маълум қилди.

Ярмарка иштирокчилари Тошкентда қайси машиналар оммабоп эканини кўришди.

"2012 йили заводда экспорт ҳажмини 90 минг автомобиль даражасига кўтариш кутиляпти, 2011 йил якунлари бўйича у 85 минг донани ташкил этганди. 2013 йилда биз экспортга 120 мингта машинани олиб чиқишни мўлжаллаяпмиз”, - дейди "Прайм” агентлигига "Ўзавтосаноат” АК вакили.

"Ўзавтосаноат” АК тарқатган маълумотларга кўра, 2012 йилда заводда умумий ишлаб чиқариш ҳажмини 240 мингта машинага, 2013 йилда – 270 мингтагача етказиш режалаштирилган.

Бундан олдин, 2011 йил якунлари бўйича корхонада машиналар ишлаб чиқариш 2010 йилга қараганда 2,1% га - 221,445 минг донага ошгани ҳақида маълум қилинганди.

2010 йил февраль ойида General Motors Daewoo and Technology (GM DAT) ва "Ўзавтосаноат” АК GM Uzbekistan базасида GS-синфидаги седанни ўзлаштириш тўғрисида келишувга эришганди.

Қиймати 136 млн.долларлик янги ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати йилига 125 мингта машинани ташкил этади, шу жумладан қарийб 70 мингта машинани экспортга жўнатиш режалаштирилган. Ишлаб чиқаришни ишга тушириш 2012 йилнинг учинчи чорагига мўлжалланган.

2010 йил августида GM Uzbekistan ЁАЖ "А" синфидаги янги автомобиль бўлган "Chevrolet Spark”ни йилига 50 минг ҳажмда ишлаб чиқаришни йўлга қўйганди. Бунда кўрсатилган ҳажмнинг 20 мингтаси экспортга жўнатиш режалаштирилган.

Қиймати 124,5 млн.долларлик лойиҳани молиялаштириш ҚК муассисларининг қарз маблағлари ва "Ўзавтосаноат” АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди, дея хабар беради РИА Новости.

2008 йил мартида General Motors ва "Ўзавтосаноат” АК "ЎзДЭУавто" ЁАЖ базасида устав жамғармаси 266,7 млн.долларни ташкил этган GM Uzbekistan ҚКни яратиш жараёнини якунлади.

Қўшма корхонани ташкил этиш шартларига кўра, General Motors корхона акцияларининг 25%га ва кейинчалик 40% гача ошириш имкони билан корхонанинг бир акциясига эга. Акцияларнинг қолган 75% айни пайтда "Ўзавтосаноат”АКга тегишли, деб ёзади AutoWeek.com.ua.

Заводнинг лойиҳавий қуввати айни пайтда йилига 250 мингта автомобилни ташкил этади.
Бугунги кунда корхона автомобилларнинг 8 та маркасини ишлаб чиқармоқда: тўртта седан - Nexia, Lacetti, Epica ва Malibu, иккита кичик машина - Matiz ва Spark; Captiva автомобили ва Damas микроавтобуси.
Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1401 | Добавил: Alijon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar